Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухородаги ЙҲХХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги баҳсда ким ҳақ? Масъуллар изоҳ берди

Бухородаги ЙҲХХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги баҳсда ким ҳақ? Масъуллар изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда ЙҲХХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги ўзаро баҳс акс этган видеога Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Азиз Садиров изоҳ берди. Бу ҳақда Дарё мухбири маълум қилди.

Видеода ҳайдовчи инспектордан ўзини тўлиқ таништиришини ва белгиланган тартибда мулоқот қилишини сўраган. Тартиб-қоидалар бўйича муноасабатга киришишни бир неча бор талаб қилган ҳайдовчи инспекторга қарата: Ишлаш даври ўтди. Энди хизмат қилиш даври келди, ўртоқлар! дея икки бор такрорлаган. Ҳеч қандай ҳужжат ололмаган инспектор ҳайдовчига яна учрашиб қолишларини айтган. Бунга жавобан ҳайдовчи ўша кунни кутишини таъкидлаган.

Бу ҳолатда ходим вазифаси, унвони ва исм-шарифини айтиши керак. Ҳайдовчи томонидан сўров бўладиган бўлса, хизмат гувоҳномасини ҳамда житонини кўрсатиши лозим. Ҳайдовчига содир этган ҳуқуқбузарлигини тушунтириб, ана ундан кейин маъмурий баённома расмийлаштириш учун транспорт бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни сўрашга ҳақли , дейди подполковник Азиз Садиров.

Бошқарма бошлиғи ўринбосарининг қўшимча қилишича, инспектор томонидан права , техпаспорт каби сўзларни қўллаш нотўғри. Ҳадовчилик гувоҳномаси , Транспорт воситасини техник ҳолатини қайд этиш гувоҳномаси каби юридик ва норматив ҳужжатлар орқали белгиланган терминлардан фойдаланиш лозим.

Агар ходимни тегишли меъёрий ҳужжатларни бузиб фуқаро билан мулоқотга киришганлиги аниқланса, унга нисбатан интизомийдан то Ички ишлар идораларидан бўшатишгача бўлган чора қўлланилиши мумкин.

Тасвирлар Бухоро вилояти ҳудуда олинган бўлиб, ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматини Дарё га маълум қилишича, хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:54 19.04.2019. Ўқилди: 2763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!