Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухородаги хонадонда газ баллони портлаб кетди

Бухородаги хонадонда газ баллони портлаб кетди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Ромитан тумани Қуйи Миришкор қишлоғидаги хонадонда газ баллони портлаб, ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларга кўра, хонадон вакилларидан бири ярим тунда ошхонага кирганда, чироқни ёққан. Ва кутилмаганда фалокат юз берган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса жорий йилнинг 27 август куни соат 00:05да Ромитан туман “Аттарон” МФЙ, Қўйимиришкор қишлоғида содир бўлганини тасдиқлади.

Ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Ромитан туман ФВБга хабар келиб тушган. Хабар юзасидан фуқарога тегишли 1 та яшаш уйининг 81 кв.м майдонда том қисми ва уй жихозлари ёнган. Ёнғин соат 01.40да тўлиқ бартараф этилган.

Бирламчи маълумотга кўра, фуқароларнинг куйиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Киритилди: 12:27 28.08.2022. Ўқилди: 2353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!