Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухородаги кучли ёмғир қандай оқибатларга олиб келди?

Бухородаги кучли ёмғир қандай оқибатларга олиб келди?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жорий йилнинг 9 апрель куни Бухорода кузатилган кучли ёмғир оқибатлари ҳақида маълумот берди.

Соат 04:00ларда бошланган кучли ёмғир натижасида Бухоро шаҳрининг Амиробод , Ҳофиз Таниш Бухорий , Роҳат , Чорбоқоли , Мирзо Ғофур , Ҳавзинав , Озод , Низомий , Турсуной , Камолот , Тинчлик , Янгиобод , Тагбанд Бофон , Фурқат Хўжа Порсо кўчалари, шунингдек, Бухоро тумани Шейхонча кўчасига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилган.

Бундан ташқари, Ҳавзинав кўчаси 21-уй, Амиробод кўчасидаги 13-уй, Бўри Бофон кўчасидаги 23-уй, Обод кўчасидаги 74-уй, Роҳат кўчасидаги 31-уй, Кўчабоғ кўчасидаги 20-уй, Тошкўча кўчасидаги 80-уй, Мирзо Ғофур кўчасидаги 19-уй, Мустақиллик кўчасидаги 32-уйларнинг ҳовлиларига оқава сувлари кириш ҳолатлари қайд этилган.

Юзага келган вазиятни бартараф этиш тадбирларига вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят Сувоқава ДУКнинг шахсий таркиби ва махсус техника воситалари жалб этилди.

Мазкур ҳолатларда биноларнинг қулаши ва фуқароларнинг тан жароҳати олиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмаган.

Киритилди: 10:53 10.04.2019. Ўқилди: 1617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!