Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухородаги “Эски Руслар” ва “Биродарлик” қабристонларидан Россия Федерацияси вакиллари иштирокида тупроқ олиш маросими ўтказилди

Бухородаги “Эски Руслар” ва “Биродарлик” қабристонларидан Россия Федерацияси вакиллари иштирокида тупроқ олиш маросими ўтказилди

Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан Бухоро шаҳридаги “Эски Руслар” ҳамда Когон шаҳридаги “Биродарлик” қабристонларидан Ўзбекистон Республикасида Россия Федерацияси элчихонасининг ҳарбий атташеси ва консули ҳамда меҳмонлар иштирокида тупроқ олиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Россия Федерацияси элчихонасининг ҳарбий атташеси полковник Александр Зимзеров, унинг ёрдамчиси подполковник Иван Арефьев, элчихона консули Иван Фетисов, элчихона вице консули Кирилл Афанасьев, “ORIEN HOUSE STROY” бош директори Отабек Тошев, “ALFA EXIM UNIVERSAL” МЧЖ қўшма корхонаси бош директори Келдиёр Ражамов, “Россия-24” телеканали мухбирилари иштирок этди.

Шунингдек, Бухоро вилояти ва шаҳар ҳокимилиги вакиллари, Когон туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Тўракул бобо Жураев, Бухоро гарнизони ҳарбий оркестри, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимлари ҳарбий хизматчилари, жойлардаги маҳалла фуқаролари йиғинларининг 100 дан ортиқ аҳолиси ва фронт орти фахрийлари, Бухоро шаҳридаги 1- ва 19- умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ҳам қатнашган тадбир кўтаринки руҳда ўтди.

Бу каби тадбирлар юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

Киритилди: 10:06 26.12.2019. Ўқилди: 1946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!