Бухоро вилоятидаги 77 умумтаълим мактаблари учун замонавий компьютерлар тўплами етиб келди. Бу ҳақида Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Хитой Халқ Республикаси билан имзоланган шартномага мувофиқ замонавий ўқув компьютерлари тўплами мамлакатимиз мактабларига тарқатилмоқда. Компьютерлар юкланган карвон Бухоро вилоятига ҳам етиб келди.
Янги ўқув йилида компьютерлари маънан эскирган 77 умумтаълим мактаби замонавий компьютер жамланмалари билан таъминланади.
Маълумот учун, ҳар бир тўплам 16 дона компьютер ва зарурий техникаларни ўз ичига олади.