Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода ЙТҲ: 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 5 киши оғир жароҳат олди

Бухорода ЙТҲ: 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 5 киши оғир жароҳат олди

2020 йилнинг 19 май куни соат 13:30да 31 ёшли М.Ж., бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 йўлининг 8-километрига етганида, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 39 ёшли Н.Т.нинг бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Бухорода ЙТҲ: 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 5 киши оғир жароҳат олди

Бухорода ЙТҲ: 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 5 киши оғир жароҳат олди

Оқибатда, “Nexia” автомашинасининг йўловчиси, 19 ёшли З.Н. ҳодиса жойида, ҳайдовчи М.Ж. эса тиббиёт бирлашмасида вафот этган. Бундан ташқари, ҳар икки автомашинадаги 6 нафар йўловчидан 5 нафари “оғир” тан жароҳати, бир нафари эса “енгил” тан жароҳати олган, уларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 15:36 21.05.2020. Ўқилди: 2949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!