Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бухорода янги халқаро аэропорт ишга туширилади

Бухорода янги халқаро аэропорт ишга туширилади

"Ҳаво дарвозаси" 2027 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Қайд этилишича, амалдаги аэропортнинг қуввати (соатига 400 нафар йўловчи) етарли эмаслиги сабабли, шаҳар ташқарисида — Бухоро тумани “Нометан” МФЙ ҳудудида янги аэропорт қурилмоқда.

Янги терминал соатига 1 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Аэропортда самолётлар учун 20 та тўхташ жойи, учта бурилиш йўлаги ҳамда битта магистрал йўл барпо этилади. Шу орқали ҳафтасига 100 тадан ортиқ авиарейсларни амалга ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, янги аэропорт ишга тушиши билан бир йилда 17 мингдан ортиқ авиарейс амалга оширилиши ва 2,5–3 миллион нафар йўловчини ташиш имконияти яратилиши айтилмоқда.

Давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 226 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Киритилди: Бугун 09:48. Ўқилди: 472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!