Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода Қозоғистон автобуси фалокатга учради

Бухорода Қозоғистон автобуси фалокатга учради

ИИВ Бухорода ағдарилиб кетган автобус бўйича расмий ахборот берди.

Хабарда қайд этилишича, 4 август куни соат 18:30ларда Бухоро вилояти, Жондор тумани ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 299-километрида, Қозоғистон фуқароси, Чимкент шаҳрида яшовчи А.Р. Van Hool русумли, KZ 545 APB 13 давлат рақам белгили автобусини бошқариб бораётиб, номаълум сабабларга кўра рул бошқарувини йўқотган. Натижада автобус йўл четига ағдарилган.

“Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобусдаги йўловчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. 10 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган”, - дейилади хабарда.

Қозоғистон фуқароси А.Р. бошқарувидаги Van Hool русумли, KZ 545 APB 13 давлат рақам белгили автобус “Олмаота-Нукус” халқаро йўналишида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 14:09 05.08.2019. Ўқилди: 1783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!