Олот чегара божхона пости орқали республикамизга кириб келган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, ўсимликларни ҳашаротлардан зарарсизлантириш мақсадида қўлланиладиган препаратлар борлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.