Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бухорода ота-онасининг ўлимига сабабчи бўлган шахсга ҳукм ўқилди

Бухорода ота-онасининг ўлимига сабабчи бўлган шахсга ҳукм ўқилди

2020 йил 04 июнь куни жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди (раислик қилувчи судья Ф.Икрамов) томонидан судланувчи Некбоев Фарид Ғайратовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди раиси Фаррух ИКРАМОВ "Aniq.uz"га маълум қилди.

Иш тафсилотларига кўра, судланувчи Ф.Некбоев 2020 йил 02 январь куни соат 17:00да ишончнома орқали бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли 80 J 610 NA давлат рақамли автомашинасини бошқариб, Бухоро вилоят Пешкў тумани “Жонгелди” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-61 йўлининг 262-километрига етганда, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 77-банди талабларини қўпол равишда бузиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда тўхтаб турган фуқаро Касимов Дархан Султанхановичга тегишли бўлган “Кобальт” русумли 80 H 464 NA давлат рақамли автомашинанинг орқа томонидан уриб юбориши оқибатида, ўзининг бошқарувида бўлган автомашина салонидаги йўловчилар отаси Орипов Ғайрат Некбоевич, онаси Жумаева Дилором Тошпулатовналарнинг оғир жароҳат олиб воқеа жойида вафот этишига, куёви Исҳоков Истам Икромович ва синглиси Некбоева Дилнавоз Ғайрат қизиларга ўртача оғир шикаст етказилишига, шунингдек, “Кобальт” русумли 80 H 464 NA давлат рақамли автомашина ҳайдовчиси Касимов Дархан Султанхановичга соғлиғининг бузилишига сабаб бўлган енгил шикаст етказилишига ва унинг мазкур автомашинасига 34.423.835 сўм миқдорда моддий зарар етказилишига сабабчи бўлиб, транспорт воситаларининг ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятини содир қилган.

Суд, судланувчи Ф.Некбоевга жазо тури ва миқдорини белгилашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, унинг шахсини, оилавий шароити ва моддий аҳволи оғирлигини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, жабрланувчиларнинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида ота-онаси вафот этганлиги сабабли оилада ягона боқувчи бўлиб қолганлигини, қарамоғида 3 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, судланувчи Ф.Некбоевга тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деган қатъий фикрга келиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, шартли ҳукм қилиб, 2 йил синов муддати белгилади.

 

Киритилди: 14:28 02.07.2020. Ўқилди: 2594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!