Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бухорода Nexia ағдарилиб кетиши оқибатида 61 ёшли онахон ҳалок бўлди

A A A
Бухорода Nexia ағдарилиб кетиши оқибатида 61 ёшли онахон ҳалок бўлди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманида яшовчи Х.Х. Nexia машинасини «Тошкент—Хоразм» йўлининг 412-километрида, Бухоро вилоятининг Ромитан туманида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай йўл четига чиқиб кетди ва ағдарилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

ЙТҲ оқибатида икки аёл — 61 ёшли Ш.Ш. ва 59 ёшли Д.С. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, йўловчилардан бири — Ш.Ш. ҳаётдан кўз юмди.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 15:17 02.07.2018. Ўқилди: 1341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар