Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бухорода мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Бухорода мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Бугун, 25 январь куни ижтимой тармоқларда Қоровулбозор туманидаги спорт мажмуасида вояга етмаганлар ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео жойланди.

Мазкур ҳодиса Қоровулбозор тумани ИИБ да белгиланган тартибда қайддан ўтказилиб, масъул ходимлар томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки текширув натижаларига кўра, ушбу ҳолат Қоровулбозор туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабининг 8 ва 9-синф ўқувчилари ўртасида содир бўлган.

Ҳозирда ҳодиса иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилган бўлиб, ташқи томондан болаларнинг бирортасида тан жароҳати аломатлари мавжуд эмас.

Уларининг тан жароҳати олган олмаганликларини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланди ва терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Текширув якуни бўйича ҳолат иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиб, белгиланган тартибда жавобгарлик масалалари ҳал этилади.

Киритилди: 21:52 25.01.2023. Ўқилди: 3638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!