Бугун 27 сентябрь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Бухорода колония раҳбари маҳбусни калтаклаб, тишларини синдиргани ростми?

Бухорода колония раҳбари маҳбусни калтаклаб, тишларини синдиргани ростми?

Facebook ижтимоий тармоғида Фазлиддин Умаров исмли фойдаланувчи томонидан Бухоро вилояти Қоровулбозор шаҳри 17-сонли жазони ижро этиш колониясида (ЖИЭКда) маҳкумларга тазйиқлар бўлаётганлиги, колониянинг махсус бўлими томонидан маҳкумларнинг мурожаатлари қабул қилинмаётганлиги ҳамда Мирзоҳид исмли маҳкум колония раҳбарининг биринчи ўринбосари томонидан калтакланиб, тишлари синдирилганлиги ҳақида хабар жойлаштирган эди.

Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Зебунисо Муҳаммедова томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида 17-сонли ЖИЭКда Мирзоҳид исмли бир неча маҳкум жазо муддатини ўтаётганлиги, улар орасида Фарғона вилоятидан фақат бир нафар маҳкум Мирзоҳид Ботиров борлиги аниқланди.

Ушбу маҳкум суд ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 4-қисми билан айбли деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

2019 йилнинг 28 июль кунидан 17-сонли ЖИЭКда жазо муддатини ўтаб келмоқда. Ҳозирда колониянинг ғишт ишлаб чиқариш цехида ишламоқда.

Омбудсманнинг минтақавий вакили З.Муҳаммедова маҳкум М.Ботиров билан шахсан учрашиб, суҳбат ўтказганида, у хабарда ёзилган маълумотларни тасдиқламади. Маҳкум М.Ботировнинг сўзларига кўра, колония ходимлари томонидан унга нисбатан ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаган, ҳеч ким томонидан калтакланмаган ва тишларига ҳам зарар етказилмаган. Шунингдек, у колонияда унга нисбатан яхши муносабатда бўлинаётганлигини, зарур бўлганда тиббиёт бўлими ходимлари томонидан керакли муолажалар қилиниб, дори-дармонлар берилаётганлигини ҳамда ойлик маошларини ўз вақтида олаётганлигини қайд этган.

Ижтимоий тармоқда тарқатилган мазкур хабар юзасидан ўтказилган ўрганиш ишлари давомида маҳкумнинг танасида ва оғиз бўшлиғида ҳам қийноқ аломатлари топилмади.

Шунингдек, Омбудсманнинг минтақавий вакили колонияда жазо муддатини ўтаётган 5 нафар маҳкум билан ҳам яккама-якка тарзда суҳбатлашди. Суҳбат жараёнида улар томонидан ҳам ижтимоий тармоқда тарқатилган мурожаатда қайд этилган ҳолатлар тасдиқланмади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати

Киритилди: 23:27 14.09.2021. Ўқилди: 3367 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2)