Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода жиноят жойига қайтган ўғрилар қўлга олинди

Бухорода жиноят жойига қайтган ўғрилар қўлга олинди

Бухоро шаҳридаги савдо дўконларидан бири олдида ўғрилик содир этган икки шахс ўз қилмишининг очилиб қолишидан гумонсираб, вазиятни билиш мақсадида ўша манзилга борган ва кўп ўтмай, ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 2-сон ИИБ катта терговчиси, майор Жаҳонгир Юсупов Дарё га хабар берди.

Бухоро шаҳрида яшовчи, илгари ҳам бир неча маротаба жазони ўтаб чиққан фуқаролар Ш.Р. ҳамда Ж.Ж. кечки пайт спиртли ичимликлар дўкони олдида учрашади. Уларнинг эътиборини Nexia автомашинаси юкхонасидан пул олиб, дўконга кириб кетган киши тортади. Устомонлар бир уринишда чўнтагидаги отвёрка билан машина юкхонасини очиб, қора пакетга солинган пулларни олиб, воқеа жойидан қочади. Йўл-йўлакай ўғирланган 3 миллион 200 минг сўм пулларни ўзаро бўлиб олади.

Бу орада ўғирланган пул эгаси М.А. эса ички ишлар органига пулларининг ўғирлангани ҳақида хабар беради. Шу вақтда ўғрилар жиноят жойига қайтади.

Деярли, икки соат ичида ўғирланган ҳамма пулларни совуришга улгурмаган шоввозлар чўнтагидан 684 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳужжатлаштирилди. Ўғрилик содир этган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилди. Бундан ташқари, айбланувчилар қилмиши уларнинг яшаш жойидаги аҳоли ўртасида ҳам муҳокама қилинди. Бу эса жиноят кўчасига кирган ва шунга мойиллиги бор кимсалар учун ҳам сабоқдир , деди Жаҳонгир Юсупов.

Киритилди: 10:36 14.02.2019. Ўқилди: 1659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!