Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бухорода испаниялик сайёҳларга таомларни қиммат нархга сотган кафе раҳбарияти жиноий жавобгарликка тортилди

Бухорода испаниялик сайёҳларга таомларни қиммат нархга сотган кафе раҳбарияти жиноий жавобгарликка тортилди

Бухоро шаҳридаги «Бухоро Лоло Сервис» МЧЖга раҳбариятига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар берди Telegram’даги «Послушано в Бухаре» гуруҳи.

Қайд этилишича, ушбу МЧЖга қарашли «Будриддин» ресторани ходимлари 5 сентябрь куни ресторанга мижоз сифатида келган Испаниянинг Мадрид шаҳрида яшовчи Ortiz Sanchez Fransisco Javier ва унинг турмуш ўртоғи Rodriguez-Contreras Perez’ларнинг буюрган таомларини ресторандаги қиммат нархдаги таомнома асосида ҳисоблаб, улардан 189 200 сўм пулни тўлов сифатида қабул қилиб олган.

Ушбу ресторанда маҳаллий аҳоли вакиллари ва хорижий меҳмонлар учун турли нархдаги таомнома жорий этилганлиги юзасидан тушунмовчиликлар юзага келган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан «Бухоро Лоло Сервис» МЧЖ раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов Бухоро шаҳар ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 12:20 15.11.2018. Ўқилди: 2059 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!