Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Бухорода фермер оқланди

A A A
Бухорода фермер оқланди

Тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 109-моддаси(баданга енгил шикаст етказиш жинояти), 112-моддаси(ўлдириш билан қўрқитиш жинояти), 237-моддаси(жиноят тўғрисида ёлғон хабар бериш) ҳамда 219-моддаси(хокимият вакилига қаршилик кўрсатиш жиноятлари) билан айбланиб судга берилган Олот туманидаги “Меҳмонжон Рустамов” фермер хўжалиги раҳбари Б.Рустамов Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судида оқланди.

Иш жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг апелляция инстанциясида прокурор протести асосида иш қайта кўриб чиқилиб, ҳукм ўз кучида қолдирилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида “Судьяларимизнинг адолатни ва қонун устиворлигини таъминлаш борасида оқлов ҳукмларини чиқараётгани ҳеч шубҳасиз, суд-ҳуқуқ сохасидаги энг катта ютуғимиздир. Мен, Президент сифатида судьяларнинг бундай жасорати ва қатъиятини бундан кейин ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлайман” дея таъкидлаганди.        

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг ҳамда жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг оқлов қарорлари давлатимиз раҳбарининг ана шу фикрларига муносиб жавоб бўлди.

Хўш, дастлабки тергов органи нима сабабдан фермерни қатор жиноятларни содир қилганликда айблаган эди?

Барчаси фермер хўжалиги чўпони Э.И.нинг турмуш ўртоғи А.С.нинг бир бош она-бола сигири йўқолганлиги тўғрисида ИИБга ғаразгўйлик ниятида берган ёлғон хабаридан бошланади.

ИИБ ходимлари жиноят юз бермаганлигини сезган бўлсаларда, буни қонуний йўл билан ҳал қилиш ўрнига А.С.нинг “оғзини ёпиб”, ундан тезроқ ва осонгина қутилишни ўйлаб, қаердандир бошқа бир сигир топиб, А.С.га бериб, сўнг уни бу ҳаракатлари учун сиқувга олишади.

А.С. сиқув натижасида ёлғон хабари ва сигирни ноқонуний қўлга киритганлиги фош бўлишидан қўрқиб,бу сигир уники эмаслиги, ўзининг сигирини топиб беришларини сўрабва бунга қўшиб ИИБ ходимларининг тазйиқ ўтказаётганлиги тўғрисида турли давлат органларига ариза ёзишда давом этади.

Воқеалар ривожи авж олади.

Шундан сўнг ИИБ ходимлари “махкам бел боғлаган ҳолда” қонуний равишда терговга қадар текширув ўтказиб, А.С.нинг турмуш ўртоғи-аслида сигирнинг ҳақиқий эгаси бўлган чўпон Э.И.ни сўроқ қилиб, жиноят юз бермаганлигини-сигир ўғирланмаганлигини аниқлаб, А.С.га Жиноят кодекси 237-моддаси(жиноят ҳақида ёлғон хабар бериш) билан айб эълонқилишади.

Чўпон Э.И.нингфермер Б.Рустамов билан муносабатлари ёмонлиги учун“ёлғон хабар беришни А.С.га фермер маслаҳат берган” - деган тахминий кўрсатувидан келиб чиқиб, ИИБ ходимларифермер Б.Рустамовга ҳам А.С.га шерик сифатида Жиноят кодекси 237-моддаси билан айб эълон қилишади.

Фермер Б.Рустамов бундай ноҳақликдан “бош кўтаргач”, ИИБ ходимлари фермернинг айбини янада мустахкамлаш мақсадида чўпон Э.И.нинг Б.Рустамов бир вақтлар уни қорамолларни қаровсиз қолдирганлиги учун урганлиги ва сувга ташлаб ўлдириб юбориш билан қўрқитганлиги ҳақидаги кўрсатувларидан келиб чиқиб, фермернинг айбини Жиноят кодекси 109-моддаси ва 112-моддаси билан тўлдиришади.

ИИБ ходимлари чўпон Э.И.нинг кўрсатувлари эвазига ёрдам сифатида унга фермер хўжалигининг молхонасида турган, низоли бўлган 5 бош қорамолларни олиб бериш мақсадида “Меҳмонжон Рустамов” фермер хўжалигининг чўлдаги молхонасига бориб, бу 5 бош қорамолларнинг ишга алоқаси бўлмасада ноқонуний равишда уларни чўпон Э.И.га олиб беришади.

Фермернинг ўзмолхонасида ўтказилган ноқонуний тергов ҳаракатига қаршилиги ҳақли бўлишига қарамай, Б.Рустамовга хокимият вакилига қаршилик кўрсатганликда асоссиз Жиноят кодексининг 219-моддаси билан ҳам айб қўйишади.

Ушбу жиноят иши юзасидан дастлабки тергов жараёнида тўпланган далиллар судда текширилганда, фермер Б.Рустамовнинг жиноят ҳақида ёлғон хабар беришда А.С. билан жиноий тил бириктирганлиги исботланмади. А.С. сигири йўқолганлиги тўғрисида ёзган аризаларини фақатгина ўз ҳуқуқий онгига таяниб ёзганлигини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, ИИБ ходимларининг “Меҳмонжон Рустамов” фермер хўжалигининг молхонасида ўтказган олиб қўйиш тергов ҳаракати суд қарори билан ноқонуний деб топилганлиги учун ҳамда Б.Рустамовниннг чўпон Э.И.ни урганлиги ва уни ўлдириш билан қўрқитганлиги исботланмаганлиги сабабли фермер ОҚЛАНДИ.

Ж.Садиров, Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди раиси

 

 

Киритилди: 14:30 25.06.2020. Ўқилди: 2462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!