Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода дув-дув гап: Ҳоким Карим Камолов вафот этганми?

Бухорода дув-дув гап: Ҳоким Карим Камолов вафот этганми?

Бухоро вилояти ҳокими Карим Камоловнинг вафот этгани тўғрисидаги хабар рад этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Фарҳод Умаров иштирокидаги брифингда маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида вилоятда 7 август куни журналист ва блогерлар учун матбуот брифинги ташкил этилди.

«Бундай шов-шувлар ўринсиз. Ҳозирда вилоят раҳбари Карим Камоловнинг аҳволи яхши. Хавотирга ўрин йўқ. У яқин кунларда тўлиқ тузалиб, ўз фаолиятини давом эттиради», — деди ҳокими ўринбосари Фарҳод Умаров.

«Дарё» мухбирининг ёзишича, 2020 йил 4 августдан бошлаб вилоят аҳолиси ўртасида «Бухоро ҳокими Тошкентдаги шифохонада вафот этибди. Айни пайтда собиқ вилоят раҳбари Ўктам Барноевнинг ҳам аҳволи ўта оғир экан. Агар унинг ҳам ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаса, икки мутасадди жасади битта самолёт орқали Бухорога келтирилар экан» деган шов-шувли хабарлар тарқалган.

Вилоят ҳокимлиги масъуллари эса бу мазмундаги хабарлар 4 августдан бошлаб тарқалган бўлишига қарамасдан, орадан уч кун ўтгач бунга муносабат билдирган. Ўтган фурсат давомидаги сукунат одамларни ваҳима ва хавотирга солишга улгурган.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловда коронавирус тасдиқлангани сабабли Тошкентдаги шифохонада даволанмоқда.

Киритилди: 12:44 08.08.2020. Ўқилди: 6946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!