Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бухорода божхона назорати остидаги «буғдой» ва «кепак» товарларини ноқонуний тарзда пуллаш ҳолати аниқланди

Бухорода божхона назорати остидаги «буғдой» ва «кепак» товарларини ноқонуний тарзда пуллаш ҳолати аниқланди

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда «Когон» ТИФ божхона пости ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида божхона тартиб-тамойилларини четлаб ўтишга бўлган уринишга барҳам берилди.

2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қозоғистон Республикасидан жами 9 852,5 тонна буғдой «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига расмийлаштирилган ҳолда олиб келинган.

Божхона органлари томонидан яратилган енгилликлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш мақсадида бўлган «тадбиркор» буғдой ва уни маҳсулотини қайта ишлаш натижасида тайёр бўлган кепак ва емли чиқиндиларни якуний божхона режимига расмийлаштирмасдан туриб сотиб юборганлиги аниқланди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида мазкур товарларга нисбатан қўшимча 359 млн. сўм миқдорда қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:28 23.07.2024. Ўқилди: 617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!