Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода беш юлдузли «Hyatt Regency» меҳмонхонаси очилади

Бухорода беш юлдузли «Hyatt Regency» меҳмонхонаси очилади

Бухорода «Valor Hospitality Partners» компаниясининг беш юлдузли «Hyatt Regency» меҳмонхонаси очилади.

30 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов АҚШнинг «Valor Hospitality Partners» компанияси Бошқарув раиси Эуан Мc Глашан бошчилигидаги делегация билан музокаралар олиб борди.

Учрашув давомида Азиз Абдуҳакимов томонидан меҳмонларга Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳамда тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёз ва преференциялар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Маълум қилинишича, хорижий ҳамкор томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланиб, туризм соҳасини янада риволантиришга доир ҳамкорлик қилиш истаги билдирилди. «Valor Hospitality Partners» компанияси ижрочи директори Эуан Мc Глашан томонидан Ўзбекистонда Hyatt, Аccоr, Маrriot, Hilton каби дунёнинг етакчи бренд меҳмонхоналар тармоғида фаолият олиб борувчи кадрлар тайёрловчи таълим масканини очиш бўйича таклиф берилди.

Учрашув якунида томонлар «Valor Hospitality Partners» компаниясининг мамлакатимизда бошқарув офисини ташкил этишга, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини бутун дунёда тарғиб қилиш ҳамда Бухоро шаҳрида «Hyatt Regency» бренди остида 5 юлдузли меҳмонхона ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олишди.

 

Киритилди: 21:01 31.03.2021. Ўқилди: 2751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!