Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунининг инсонпарварлик принципи жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишда ҳам намоён бўлади.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди раиси Н.Жураев томонидан тегишли хавфсизлик чоралари кўрилиб, карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда, жазони ўташ тартиб-қоидаларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 9 нафар ахлоқ тузатиш ва озодликни чеклаш жазоларини ўтаётган маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазонинг ўталмаган қисмидан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.
Жазодан озод бўлганликлари муносабати билан эндиликда уларнинг оиласи бағрида, эълон қилинган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари таъминланди.
Кечиримлилик халқимизга хос фазилат. Ҳукуматимиз томонидан йўлдан адашганларга имкон бериб, жиноят содир этган шахсларга содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилигини тушуниб етишига, тузалиш йулига кириб, тезроқ жамиятга фойдали инсон булиб қайтишига кенг имкониятлар яратиб берилмокда.