Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода 420 та оилага арзон уйлар топширилди

Бухорода 420 та оилага арзон уйлар топширилди

Бугун Бухоро шаҳрида эҳтиёжманд оилалар, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар, шунингдек, санъат, маданият соҳаси ходимлари ва фаол ёшлардан иборат 420 та оилага 10 та 7 қаватли уй топширилди.

Ушбу уйлар Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида бунёд этилган.

— Замонавий уйларнинг узоқ муддатли ипотека кредити асосида тақдим этилгани биз учун катта қулайлик бўлди,— деди 3 хонали янги уйга кўчиб ўтган ёш оила вакили Санжар Ўринов.

Низомовнинг маълум қилишича, уй-жойлар «Қурилишмегатранс», «Проммонтажстрой» масъулияти чекланган жамияти сингари бир қатор қурилиш-монтаж корхоналари томонидан бунёд этилган. Уларнинг қурилишига 102 миллиард 600 миллион сўм сарфланган. Шундан 12 миллиард сўмдан ортиғи хонадон соҳибларининг дастлабки тўлов бадали ва тижорат банкларининг кредит маблағи ҳисобидан молиялаштирилган.

Киритилди: 15:53 10.08.2019. Ўқилди: 1810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!