Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бухоро вилоятига 12 дона «YUTONG» автобуслари олиб келинди

A A A
Бухоро вилоятига 12 дона «YUTONG» автобуслари олиб келинди

Вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини янада ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, «Мирамах турист транс» МЧЖ томонидан Хитой давлатидан 12 дона «YUTONG» автобуслари харид қилинди.

Мазкур автобуслар тез орада Бухоро шаҳар автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Бухоро шаҳридаги 6 та йўналишда жами 72 дона автобус брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Киритилди: 21:05 20.08.2025. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!