Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бухоро вилоятида «Майнинг ферма» фош этилди

Бухоро вилоятида «Майнинг ферма» фош этилди

Ферма 1,2 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

«Ўзенергоинспекция» Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қоракўл туманида истиқомат қилувчи фуқаро З. Ҳ. га қарашли хонадонда майнинг қурилмаларни электр ҳисоблагичдан ташқари тақмоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 млрд 271 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: 13:21 15.02.2025. Ўқилди: 1232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!