Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Бухоро вилоятида ер силкиниши кузатилди

Бухоро вилоятида ер силкиниши кузатилди

Бугун, 2025 йил 14 июль куни соат 15:55 да Бухоро вилоятининг Жондор туманида 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди.

Зилзила ўчоғи ер юзасидан 15 км чуқурликда жойлашган бўлиб, унинг координаталари 40,42° шимолий кенглик ва 62,99° шарқий узунликда қайд этилди.

Эпицентрда ер силкиниши кучи 4 баллни ташкил этган. Шунингдек, атрофдаги ҳудудларда ҳам ер силкиниши сезилди: Пешкў туманида 2-3 балл (39 км масофада), Газли шаҳрида 2 балл (51 км) ва Қоракўл туманида 2 балл (73 км). Тошкент шаҳридан зилзила эписентри 532 км жануби-ғарбда жойлашган.

Ҳозирча талофатлар ҳақида маълумот берилмади.

Киритилди: 16:39 14.07.2025. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!