Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Бухоро «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинди

A A A
Бухоро «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинди

Бухоро 2020 йилда «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинган. Бу ҳақда кеча, 16 сентябрь куни Қоҳира шаҳрида ўтган Ўзбекистон-Миср вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг 9-раундида айтилган.

Делегацияларга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов ва Миср Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳани Салим раҳбарлик қилган.

Ҳозирда географик жиҳатдан узоқлиги туфайли икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг мавжуд салоҳияти етарлича фойдаланилмаган. Шу нуқтаи назардан, Ҳукуматлараро қўшма комиссия ва Ўзбекистон-Миср ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги мажлисларини ўтказиш долзарб аҳамиятга эга бўлиб, ушбу йўналишдаги алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим механизми экани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилда Тошкент шаҳри Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган эди.

Киритилди: 09:36 17.09.2019. Ўқилди: 4188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!