Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Бувайдада ўқитувчиларни тун-у кун навбатчиликка мажбурлаган директор ишдан олинди

Бувайдада ўқитувчиларни тун-у кун навбатчиликка мажбурлаган директор ишдан олинди

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 37-мактабда ўқитувчилар 13 кун давомида тун-у кун навбатчиликка мажбурлангани ҳақидаги ҳолат жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, мактаб директори Ҳасанбой Нишонов имзолаган буйруққа асосан педагоглар расмий дам олиш кунларида ҳам, икки сменада навбатчилик қилишга жалб этилган. Айрим ўқитувчиларнинг айтишича, бунга рози бўлмаганлар қўрқитилган.

Ҳолат юзасидан кўрилган чоралар натижасида, 6 январ куни Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси буйруғи билан 37-мактаб директори вазифасидан озод этилди.

Киритилди: 17:30 06.01.2026. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!