Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бўстонлиқда 2 килограмм, Ғазалкентда қарийб 3 килограмм «кўкнор» топилди

A A A
Бўстонлиқда 2 килограмм, Ғазалкентда қарийб 3 килограмм «кўкнор» топилди

“Қорадори-2018” тадбири давомида 15 май куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи П.Р.нинг уйидан 1 кг. 094 гр. “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси, шунингдек, шу туманда яшовчи М.П. исмли аёлнинг уйидан 1 кг.  208 гр. “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Шунингдек, Ғазалкент шаҳрида яшовчи О.Қ. исмли аёлнинг уйидан 2 кг. 806 гр. “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

manba: kun.uz

Киритилди: 12:37 29.05.2018. Ўқилди: 1389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда