Франция ТИВ ҳужумни қоралади ва дипломатик муассасаларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирди.
Аввалроқ ҳукумат тепасига келган ҳарбийлар собиқ ҳукумат раҳбари Франция ҳарбий базасида беркинаётганини маълум қилишганди. Париж бу хабарларни рад этган.
Бу мамлакатдаги йил бошидан бери иккинчи марта давлат тўнтарилиши.