Бугун 19 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бундесвер: "Гренландиядаги миссия доирасида вазифани бажарилди"

Бундесвер: "Гренландиядаги миссия доирасида вазифани бажарилди"

Бундесвер (Германия Қуролли Кучлари) немис қўшинлари Гренландиядаги миссиясини якунлаганини даъво қилмоқда.

Бу ҳақда Германия Қуролли Кучлари миссияси вакили подполковник Петер Милевчук Funke медиа гуруҳига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Биз машқлар ва ўқув ташаббуси доирасида вазиятни баҳолаш бўйича дастлабки вазифамизни бажардик", деди ҳарбий амалдор Гренландия пойтахти Нуук аэропортида журналистларга.

У даниялик ҳамкасблари билан ҳамкорликни "жуда ижобий ва конструктив" деб таърифлади: "Айтганимдек, биз аввал бу ердаги вазиятни баҳоладик ва принципиал жиҳатдан вазифамизни бажардик. Энди натижалар билан уйга қайтамиз".

Аввалроқ Bild газетаси жума куни Дания оролига келган Бундесвер қўшинлари шошилинч равишда Гренландияни тарк этаётгани ҳақида хабар берган эди. Адмирал Штефан Паули бошчилигидаги 15 нафар аскар ва офицер бортда. Жума куни Гренландияга келган Бундесвер қўшинлари дастлаб у ерда узоқроқ вақт қолиши кутилган эди.

Киритилди: Бугун 07:45. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!