Ушбу анъана қаердан келиб чиққанини ҳаттоки японларнинг ўзлари ҳам билишмайди, лекин бу мусобақа Япониядаги энг машҳур тортишувлардан бирига айланган, дея хабар берди “bugaga.ru”.
Бу мусобақа юз йиллар давомида шаклланган бўлса-да, ҳозирги замон хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган ҳолда янад қизиқарли тусга кирган. Қандай мусобақа экан, деб ўйлаётган бўлсангиз керак!
Бу тортишувда барча икки гўдакни қўрқитиб, йиғлашга мажбур қилишади ва уларнинг ҳолатини бир неча соатлаб томоша қилишади.
Буларнинг барчаси қадимги эътиқодга асосланган бўлиб, айтилишича, боланинг йиғиси жинларни қувиб юборишга қодир экан.
Яна таъкидланишича, энг баланд овозда йиғлаган чақалоқ узоқ ва бахтли ҳаёт кечираркан ва ғолиб деб топиларкан.