Бўлажак тинчлик музокаралари олдидан Украина ҳудудларни қайтаришни эмас, балки хавфсизлик кафолатларини биринчи ўринга қўяди — Тhe New York Times
Нашр бу ҳақда Украинанинг икки юқори мартабали амалдорига таяниб ёзмоқда.
"Ҳудудий масала ниҳоятда муҳим, аммо бу иккинчи масала. Биринчи масала —хавфсизлик кафолатлари", — деди NYT манбаларидан бири.
Шунингдек, Киев учун можарони музлатиш чизиғи мамлакат иқтисодиётининг тикланишига тўсқинлик қилмаслиги муҳим. Масалан, саноат ҳудудлари сармоя киритиш учун хавфсиз бўлиши керак. NYT суҳбатдоши икки давлат қўшинлари орасидаги буфер зонанинг кенглигини яна бир асосий омил деб атайди.