Бўка туманида яшовчи Музаффар Кодиров (исм-шарифи ўзгартирилган) моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган икки нафар фарзандини моддий таъминлаш учун ҳар ойда алимент пулларини тўлаш керак бўлсада 2017 йил август ойидан 2020 йил агуст ойига қадар тўланиши керак бўлган 13.747.602 сўмни тўламасдан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлиги аниқланган.
2020 йил 2 сентябрь Бўка туман маъмурий суди ўтказилган очиқ суд мажлисида ҳуқуқбузар Музаффар Кодировга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47 прим 4-моддаси 1-қисми (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, суд залидан қамоққа олинди.
Мирусмон Гиясов,
Бўка туман маъмурий суди раиси