Бугундан қўлда терилган 1 кило пахта учун 2 500 сўмдан тўланади.
Бу ҳақда Қашқадарё ҳокимлиги матбуот котиби ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзмоқда.
Унга кўра, бир оиладан 4 киши кунига 400 кг пахта териб, 1 000 000 сўм ишласа, қолган 20-25 кунда 20-25 млн. сўм оилавий даромадга эга бўлиши мумкин экан.