Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бугундан иккинчи мутахассисликка аризаларни онлайн қабул қилиш бошланади

Бугундан иккинчи мутахассисликка аризаларни онлайн қабул қилиш бошланади

Бу ҳақда АОКАда бўлган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.

Иккинчи мутахассислик бўйича бугунги кунда Давлат қабул комиссиясига таклиф киритилган. 10 августдан бошлаб ҳужжат қабул қилиш бошланади ва бу жараён ҳам худди бакалавр ёки магистратура каби онлайн бўлиб ўтади. Ҳужжатлар август ойининг охиригача қабул қилинади.

Иккинчи мутахассисликка квоталар белгиланмайди. ОТМга келиб тушган аризалар сонидан келиб чиқиб, қабул ёки суҳбат асосида ташкил этилади ёки агар талабгорлар сони кам бўлса, тўғридан-тўғри (имтиҳонларсиз) қабул қилиниши ҳам мумкин.

Киритилди: 07:52 10.08.2020. Ўқилди: 4439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!