Бугун Венесуэла ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот бошланади. Президент Николас Мадуро турли нотўғри талқинлардан холи бўлиши учун мулоқот оммага намойиш қилиб борилиши керак, деб ҳисоблайди.
– Венесуэланинг мутлақ суверенитети ва мустақиллиги таъминланиши шартига асосланган мулоқот ўзаро англаш руҳида ўтишини, келгусида муносабатларимиз ижобий томонга ўзгаришини ҳоҳлайман, – деган у. – Венесуэлани ҳурмат қилишлари шарт.