Маҳоратли актёр Алишер Узоқов 1984 йили 25 августда Тошкентда таваллуд топган. Ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган.
Ижоди давомида “Остона”, “Кичкина одамлар”, “Телба”, “Жаноб Ҳеч ким”, “Қалбаки дунё”, “Сўнгги лаҳза”, “Тундан тонггача”, “Зебузар”, “Ўгай она”, “Элпарвар”, “Керагимсан”, “Тилим қурсин”, “Ҳаётда” каби фильмларда ўзига хос ролларни ижро этган. Бугун Алишер Узоқов 37 ёшни қарши олди.
Кинематография агентлиги маҳоратли актёр Алишер Узоқовни бугунги таваллуд куни билан муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий баркамоллик тилайди.