Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бугун Эронга энг йирик зарбаларни амалга оширамиз — Пентагон раҳбари

Бугун Эронга энг йирик зарбаларни амалга оширамиз — Пентагон раҳбари

Пит Ҳегсетнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Яқин Шарқ ва Европадаги ношукр иттифоқчиларимиз президент Трампга фақат раҳмат айтиши керак;

◾️ Ҳозирда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ёки “Басиж” раҳбари бўлиш жуда хавфли, бу “вақтинчалик лавозимлар”;

◾️ Биз Эрон ва унинг ҳарбий инфратузилмасидаги 7000 дан ортиқ нишонларга зарба бердик;

◾️ Оммавий ахборот воситалари ҳақиқатни бузиб кўрсатмоқда, ютуқларимизни камайтиришга ва вазиятни аслидан ёмонроқ қилиб кўрсатишга уринмоқда. Бу боши берк кўча эмас ва “абадий уруш” ҳам эмас;

◾️ Биз ишонч билан ғалаба қозоняпмиз ва урушни ўз қоидаларимиз асосида олиб боряпмиз;

◾️ Эрон ўнлаб йиллар давомида ресурсларини одамларга эмас, балки ракеталар, дронлар ва прокси кучларга сарфлаган;

◾️ Бизнинг имкониятларимиз ошиб бормоқда, Эроннинг имкониятлари эса тез суръатларда қисқармоқда;

◾️ Эрон ҳали ҳам жавоб беришга уринмоқда, аммо буни тўлиқ амалга ошира олмаяпти;

◾️ Биз бу амалиётни келажак авлод ядровий қуролга эга Эронга дуч келмаслиги учун қиляпмиз.

Киритилди: Бугун 19:01. Ўқилди: 550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!