16 май куни «Тошкент - Куала-Лумпур - Сингапур - Тошкент» чартер рейси билан 237 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди.
Олиб келинган фуқароларнинг аксарияти хорижда таҳсил олаётган талабалардир. Ушбу фуқароларнинг барчаси 14 кунлик муддатга карантин марказига жойлаштирилди.
Навбатдаги чартер рейс 16 май куни «Тошкент - Ростов - Дон - Тошкент» йўналишида амалга оширилади.