Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Бу учрашув натижасига ишонмайман" - Зеленский

A A A
"Бу учрашув натижасига ишонмайман" - Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский 27 февраль куни янги мурожаат билан чиқди.

Бу сафар у Россия ва Украина томонларининг Припят дарёсидаги учрашувига изоҳ берди.

Зеленскийнинг таъкидлашича, бирор бир Украина фуқаросида у президент сифатида «кичик бўлсада, лекин барибир имконият бўлганида урушни тўхтатишга ҳаракат қилмаганига» шубҳа бўлмаслиги учун ҳаракат қилиш зарур.

Украина раҳбари Беларус президенти Александр Лукашенкодан Украина-Беларус чегарасидаги нейтрал ҳудудда «ҳеч қандай шартларсиз» учрашишни сўраганини айтди.

«Тўғрисини айтсам, ҳар доимгидек, мен бу учрашув натижасига ишонмайман. Лекин синаб кўришсин», — деди Зеленский.

Киритилди: 23:51 27.02.2022. Ўқилди: 5393 марта. Фикрлар сони: 11 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар