Ўтган дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича бошланган ҳароратнинг пасайиши ушбу ҳафта бошида ҳам давом этади.
Душанба ва сешанба кунлари Волга бўйи ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво оқими ҳарорат фонини +30...+33 даражагача, жанубда +35...+38 даражагача пасайтиради.
Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудидан салқин ҳаво чекинади, аммо бу кунларда кучли иссиқ бўлиши кутилмайди. Республиканинг кўпчилик ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +35...+38 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +39...+41 даражагача бўлади.
1-5 июль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз
об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 1-2 июлда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
1 июлда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.