Қўшма Штатлар Москва билан ядровий можаро хавфи туфайли Киевнинг Украина ҳаво ҳудудида Россия ракеталари ва дронларини уриб тушириш бўйича сўровларини қондиришни режалаштирмаяпти.
Бу ҳақда Politico газетасининг Европа нашри манбаларга таяниб хабар берди.
"Бу жавобни украиналиклар эшитишни истамаслиги мумкин, биз Теҳрон билан тўғридан-тўғри уруш бошламасдан туриб, Исроил устидан Эрон ракеталарини уриб туширишимиз мумкин, бу эса ядровий можарога олиб келиши эҳтимоли бор. Лекин Россия масаласида бу анча катта хавфни ўз ичига олади", деб тушунтирди нашрга АҚШ Сенатидаги манба.