Бугун 6 апрель, 2020 йил, душанба

O'ZB

Бу ҳафтада ҳароратнинг пасайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бу ҳафтада ҳароратнинг пасайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг бир оз пасайиши кутилмоқда. 5 март куни мамлакатнинг катта қисмида ёмғир ёғади.

Душанба, 2 март куни мамлакатнинг барча ҳудудида об-ҳаво баҳорий — илиқ ва қуёшли бўлади, дея хабар қилдиЎзгидромет. Туркманистон ҳудудидан кирган ҳаво оқими ҳароратнинг кўтарилишига олиб келади, кундузи ҳарорат 20−25 даража илиқ, бу меъёрий қийматлардан 9−11 даражага юқоридир.

Яқин икки кун давомида республика ҳудудига Каспий денгизи жанубий туманларидан ҳаракат қилаётган булутлар ҳисобига ҳарорат бир оз пасаяди. Мамлакат бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 4 мартда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, кечга бориб эса Самарқанд вилоятида ёмғир ёғиши мумкин. 3−4 мартда республика бўйича шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача кучайиши кутилмоқда.

5 мартда Каспий денгизи шимолий ҳудудидан мамлакатга нам ва салқин ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, бу ҳаво ўзи билан ёмғир ва салқин олиб келади. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий туманларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 2−7 даража илиқ, кундузи 7−12 даража илиқ атрофида бўлади.

Иш ҳафтасининг охирида ёғингарчилик бўлиши кутилмаяпти, совуқ ва нам ҳаво оқими таъсирида ҳарорат кечаси 0−5 даража илиқ, кундузи 7−12 даража илиқ бўлади. Шу кунлардаги ҳарорат мазкур давр учун хос бўлган меъёрий қийматлардан бир оз паст бўлади.

Киритилди: 14:47 02.03.2020. Ўқилди: 3734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!