Доналд Трамп Иллинойс штатида ўз тарафдорлари митингида нутқ сўзлаб, АҚШ ҳақида шундай гапирди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги икки йил ичида Америка нафақат тинглашни, балки ҳурмат қилишни ҳам тўхтатди. Ва унинг асосий муаммолари ёқилғи нархи, сўнгги 40 йилдаги инфляция рекорди, оммавий ахборот воситалари эркинлигининг йўқлиги ва энергия мустақиллигини йўқотишдир.
Собиқ президент: "АҚШ Венесуела ва Саудия Арабистонидан том маънода нефт сўраши керак", деди.