Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Брянск ва Қримга ҳужум уюштирилди

A A A
Брянск ва Қримга ҳужум уюштирилди

Телеграм каналлари Брянскда, шунингдек, Қримда жойлашган Феодосияда портлашлар содир бўлганини хабар қилмоқда.

Брянск аҳолиси шаҳар узра портлаш овозини эшитганликларини хабар қилишди. Брянск вилояти расмийлари "иккита Украина учувчисиз учоқлари уриб туширилганини, жароҳатланганлар ва вайронагарчиликлар йўқлигини" даъво қилмоқда.

Шу билан бирга, “Қрим раҳбари”нинг “маслаҳатчиси” Олег Крючков Сергей Аксеновнинг ярим оролнинг шарқий қисми узра ракета уриб туширилгани ҳақидаги сўзларини тасдиқлади. Крючковнинг сўзларига кўра, ракетанинг бўлаклари электр тармоғига зарар етказган, оқибатлари тез орада бартараф этилади.

Киритилди: 09:43 31.08.2023. Ўқилди: 1801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда