Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Британиянинг янги бош вазири Нетаньяху ва Маҳмуд Аббос билан гаплашди

Британиянинг янги бош вазири Нетаньяху ва Маҳмуд Аббос билан гаплашди

Британиянинг янги бош вазири Кир Стармер Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Британия бош вазирининг идораси баёнотида айтилади.

Қайд этилишича, Стармер Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатлар чоғида Лондон «ёмон таҳдидларни олдини олиш учун Исроил билан ҳамкорликни давом эттириш» тарафдори эканини таъкидлаган.

«Бош вазир [Стармер] Исроилнинг шимолий чегарасидаги вазият [Ливан билан] катта хавотир уйғотаётганини ва барча томонлар эҳтиёткорона ҳаракат қилишлари кераклигини айтган.

Стармер Ғазодаги вазият ҳақида гапирар экан, «ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни қайтариш ва тинч аҳолига етказиладиган гуманитар ёрдам ҳажмини ошириш» зарурлигига ишора қилди. Унинг қўшимча қилишича, Яқин Шарқдаги можарога ечим икки давлат тамойилига асосланиши ва Фаластин миллий маъмурияти «самарали бошқарув учун молиявий имкониятларга эга бўлиши» керак.

Аббос билан суҳбатда Стармер «Фаластин учун ислоҳотлар ва халқаро қонунийликни таъминлаш муҳимлигини» таъкидлади. «Бош вазир ўзининг [Фаластиннинг] тан олиниши тинчлик жараёнини олға суриши ҳақидаги узоқ йиллик позицияси ўзгармаганини айтди», — дейилади Британия Бош вазирлиги идораси баёнотида.

Киритилди: 19:52 07.07.2024. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!