Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Британиялик иғвогар исломофобга айблов эълон қилинди

A A A
Британиялик иғвогар исломофобга айблов эълон қилинди

Буюк Британия суди “Мусулмонларни жазолаш куни” номи остида хат тарқатган исломофобга айлов эълон қилди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда, деди "azon.uz".

Ғарбий Йоркширда яшовчи 35 ёшли Дэвид Парнхэм мусулмон оилаларга ва депутатларга таҳдид битилган хат тарқатиш билан боғлиқ жиноятнинг асосий гумондори ҳисобланмоқда. У жорий йилнинг 3 апрелини Мусулмонларни жазолаш куни (Punish a Muslim Day) деб эълон қилган. Мусулмонларни жазолаганларга 10 дан 2500 гача, масалан, рўмолни юлқиб олганга – 25, кислота сепганга – 50, ўлдирганга – 500 балл берилишини айтган.

Дэвид Парнхэмга 14 ҳолат, жумладан, қотилликка ундаш бўйича айблов эълон қилинди. Суд жараёни давом этмоқда.

Киритилди: 16:42 18.06.2018. Ўқилди: 1891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар