Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Британияда муҳожирлар ғалаён кўтаришди

A A A
Британияда муҳожирлар ғалаён кўтаришди

Британияда қочқинлар ўзлари истиқомат қилаётган вақтинчалик ҳибсхонада сув ва электр таъминоти узилгани сабабли тартибсизликлар уюштирди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.

Марказда коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммолар 4 ноябрь куни кечқурун бошланган. Мигрантларнинг норозилиги муносабати билан у ерга полиция етиб келган.

“Бугун эрта тонгда 100 киши марказ ҳовлисига бостириб кирганидан кейин Мидлсекс штатининг Вест Драйтон шаҳридаги Ҳармондсворт муҳожирлар ҳибсхонасига тартибсизлик полицияси етиб келди”, — дейилади газета мақоласида.

Баъзи қочқинлар пичоқ билан қуролланган, дейилади хабарда.

Киритилди: 09:24 06.11.2022. Ўқилди: 2413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар