Буюк Британия мудофаа вазири Грант Шаппс Украинада “Challenger 2” танки йўқ қилингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
“Report” “Sky News телеканалига таяниб, бундай воқеа сўнгги 30 йил ичида биринчи марта содир бўлаётгани ҳақида хабар берди.
Вазирнинг қайд этишича, Лондон вайрон қилинган техникани алмаштириш учун янги танк юбормайди. Умуман олганда, Британия томони Украина Қуролли кучларига 14 та танк топширган.