Россия ҳукумати Украина билан урушга тобора кўпроқ маблағ сарфламоқда. 2024 йилга мўлжалланган ҳукумат бюджети мудофаа харажатларини 2023 йилга нисбатан қарийб 68 фоизга оширишни кўзда тутади — натижада ҳарбий харажатлар ЯИМнинг тахминан 6 фоизини ташкил қилади, деб ёзади Британия ҳарбий разведкаси.
▪️Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига ажратиладиган маблағлар эса аксинча, 2023 йил учун ажратиладиган маблағлар даражасида музлатилади, бу уларнинг инфляция туфайли реал қисқаришига тенг, дейилади кундалик ҳисоботда.
"Ярадор аскарларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига тўловлар бўйича маблағларни кўпайтириш зарур. Оғир яраланган ва ногирон деб қайд этилган аскарларнинг ярмидан кўпи оёқ-қўлларини йўқотган. 20% ҳолларда улар учун оёқ-қўллар ампутацияси, 80% ҳолатларда эса оёқлар ампутацияси талаб қилинади", — деб маълумот берди Россия Меҳнат вазири ўринбосари Алексей Вовченко 2023 йил 17 октябрда. Қайд этилишича, бу ярадорлар умрбод тиббий ёрдамга муҳтож бўлади.
▪️Ҳарбий харажатларнинг доимий ўсиши инфляцияни кучайтириши ва Россия ҳукумати урушни молиялаштириш йўлида қийин қарорлар қабул қилишга мажбур бўлиши мумкин, бу эса рус бизнесига молиявий босимни кучайтиради. Шу билан бирга, келажакда ҳарбий харажатларнинг ҳар қандай сезиларли қисқариши катта эҳтимол билан Россия иқтисодиётини санкциялар олдида муҳим ҳаракатлантирувчи кучдан маҳрум қилади, деб ҳисоблайди ҳужжат муаллифлари.