Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Британия қироличаси мукофот олишдан бош тортди

Британия қироличаси мукофот олишдан бош тортди

Маълум бўлишича, 95 ёшли қиролича ҳали унчалик қари эмаслигини, шу сабабли мукофот мезонларига мос келмаслигини таъкидлаган. Қайд этилишича, мазкур мукофот жамият ҳаётига алоҳида ҳисса қўшган кекса авлод вакилларининг ютуқлари учун берилади. Елизавета II мукофотдан бош тортганига қарамай, ташкилотчиларга энг яхши тилакларини билдиришини таъкидлаган.

Айтилишича, мукофотни топширадиган комиссия раиси Гилес Брандрет қироличадан мукофотни қабул қилиш учун ўз қабулига киритишни сўраган. Аммо Елизавета II бу таклифни рад этган. Мукофот 29 йил олдин таъсис этилган бўлиб, у олдин Нобель мукофоти совриндорлари, тиббиёт ҳамширалари ва фахрий спортчилар ва бошқаларга берилган.

Киритилди: 00:22 20.10.2021. Ўқилди: 1930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!